2018 йил 3 июнь куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманида аёл кишининг бўйнига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказилган ҳамда икки қўли боғланган жасади топилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ўрганишлар натижасида марҳума Боёвут туманида яшаган 24 ёшли М.Н. эканлиги маълум бўлди.
Мазкур иш юзасидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни Боёвут туманида яшовчи «Дўстлик» МФЙ котиби Ғ.Қ. содир этганлиги аниқланди. У қўлга олинди.
Изоҳ (0)