Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Facebook’да расмий саҳифасига эга бўлди.
«Расмий саҳифамга хуш келибсиз! Ҳурматли дўстлар, мен сизларни мамлакатимизда бўлиб ўтаётган молиявий ислоҳотлар ҳамда иш фаолиятим билан ижтимоий тармоқ ёрдамида хабардор қилиб бормоқчиман. Шу билан бирга, сизнинг фикрингиз, таклиф ва мулоҳазаларингиз мен учун жуда муҳимлигини билдирмоқчиман. Сизлар билан бевосита мулоқот қилишдан бағоят мамнунман», — дея таъкидлаган Жамшид Қўчқоров.
Саҳифага Evergreen Motors Group компанияси раиси Ким Чанг Кеон, «Газпромбанк» экспертлар гуруҳи, Халқаро валюта жамғармаси директори ўринбосари Тао Джанг бошчилигидаги делегацияси вакиллари билан учрашувлар ҳақидаги маълумотлар ва фотолар жойлаштириб улгурилган.
Изоҳ (0)