4 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда доллар курси салкам 40 сўмга пасайди. Бунақаси бўлмаган. Либерализациямисан либерализация!
2. Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар асоссиз. 4 июнь куни эрталабдан шундай миш-миш тарқалган эди.
3. Қўйлиқ бозори яқинида фоҳишалар тўпланадиган жойларга патруль-пост хизмати пункти ўрнатилди. Аввалроқ шундай пункт Сайилгоҳ кўчасида ҳам ўрнатилган эди.
4. Тошкент метросида фото ва видеога олишга рухсат берилди. Журналистлар: «Суратга олсак бўладими?», деб сўрашса, ички ишлар ходимлари: «Бемалол, бемалол», дейишаётганмиш.
5. «Бунёдкор» стадиони номи ўзгартирилади. Аммо стадион номининг ўзгартирилиш санаси ҳали аниқ эмас.
6. ЎФАнинг «Ифтихор» директори ва катта мураббийини вазиятни билмасдан туриб четлатгани ҳақидаги хабарлар рад этилди. «Биз билардик», — дейишяпти ЎзПФЛ масъуллари.
Изоҳ (0)