Самарқанд вилоятида 25 гектар ҳудудга павловния дарахтлари экилади, деб хабар беради «Новости Узбекистана».
Павловния дарахтининг ёғочи намликни яхши ютувчи ва деформацияга бардошли ҳисобланади. Ўзига хос кимёвий таркиби сабаб дарахт ҳар хил кемирувчи ва термитларга чидамли. Павловниялардан саноатда қайиқлар, сёрфинг доскалари, чанғилар, сноубордлар, болалар ўйинчоқлари ҳамда мусиқа анжомларини ясашда фойдаланилади.
Дастлабки кўчатлар жорий йилнинг кузида экилади. Кейинги йилдан бошлаб икки баробар кўпроқ ҳудудга шу турдаги кўчатларни экиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари ҳозирда Самарқанд вилоятида 44,5 гектар ерга тез ўсувчи тераклар экилган бўлиб, икки йил ичида тераклар учун 150 гектар янги плантациялар ажратилади.
Изоҳ (0)