Қозоғистон сенатининг халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси, мамлакат президентининг қизи Дариға Назарбоева чет элдан туристларни жалб қилиш учун Ўзбекистонга Шенген визасининг осиёча варианти — Silk viza’ни яратишни таклиф қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Қозоғистон ва Ўзбекистон сенаторлари ўзаро учрашувда божхона назоратини такомиллаштириш, савдо айланмасини ўстириш, туризм соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклифларни билдирди.
«Нафақат Қозоғистон ва Ўзбекистонда туризм ривожланишига, балки мамлакатларимизга узоқ хориждан туристлар ташриф буюришига ҳам туртки бериш муҳим…, бунинг учун эса умумий визани яратиш керак», — дея учрашувда фикр билдирди Дариға Назарбоева.
Қозоғистон сенати пресс-релизида айтилишича, сенатор Шенген визасининг осиёча варианти — Silk viza яратишни таклиф қилган.
Изоҳ (0)