Apple компанияси бутун дунёда iOS фойдаланувчиилари учун Telegram янгиланишини блокламоқда. Бунга «Роскомнадзор»нинг агар App Store Telegram’ни ўчириб ташламаса, унинг ишини бузиш ҳақидаги таҳдидлари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Павел Дуровнинг ўз Telegram каналида маълум қилишича, Россия расмийлари Apple’га App Store’дан Telegram’ни ўчириб ташлашга буйруқ берганидан сўнг, компания бутун дунё бўйлаб Telegram’нинг iOS дастурларини янгилашга имкон бермаяпти.
Россия апрель ойида ўз ҳудудида Telegram’ни блокашга киришган эди.
Изоҳ (0)