Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дунё бўйича маҳсулот ва хизмат истеъмолчилари ўз хоҳиш ва дидлари борасида тобора талабчан бўлиб бормоқда. Бу ҳолат тадбиркорлик учун янги талаблар юзага келтиради. Ҳозирги кунда яхши маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўзи камлик қилади, маҳсулот ҳақида маълумотни етказиб бериш ва эҳтимолдаги мижозларга уни баҳолаш учун имкон туғдириш анча қийинроқ жараён. Дунё бўйича истеъмолчилар учун рақобатнинг кучайиб бораётгани ҳеч кимни четда қолдирмаяпти. Рақобатбардошликни ошириш ва маҳсулотни элга танитишда телевизион реклама жуда муҳим рол ўйнайди. Мутахассисларнинг фикрича, истеъмолчиларга маълумот етказиб бериш борасидаги барча имкониятлар ичида телевизион рекламанинг ўрни беқиёс.

Фото: «Expert.ru»

Фото: «Expert.ru»

IMS (International Media Service) компанияси Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида шерик ҳамкор телеканаллар билан биргаликда кучли реклама воситаси — телевизион рекламадан фойдаланишни осонлаштиришни мақсад қилган «ИМКОН» номли янги маҳсулот яратди. Баланд нархи сабаб ТВ рекламадан фойдалана олмаётган реклама берувчилар эса истеъмолчиларга маҳсулот ҳақида маълумотларни етказиб берувчи ва унинг рақобатбардошлигини оширувчи дастурга эга бўлди. Лойиҳа май ойида ишга туширилди.

«Мутахассисларимиз ҳар қандай маҳсулотнинг мақсадига мос равишда максимал самарадорлик билан керакли аудиторияни қамраб олувчи тўплам таклифларни шакллантирди. Ҳамкорларимиз сирасидан бўлган ижодий студиялар маҳсулот афзалликларига эътиборни жалб этувчи реклама ролигини яратиб беради. Ва ниҳоят, реклама борасида тўғри қарор қабул қилишда тадбиркорларга маслаҳат ва амалий ёрдам бера оладиган профессионал маслаҳатчилар гуруҳини тайёрладик. ‘ИМКОН’ тўплам таклифлари доирасида ўз рекламаларини жойлаштириб, реклама берувчилар минимал сармоя билан максимал натижаларга эришади», — дейилади компания хабарида.

«Нархи юқори ва биз учун унчалик қулай бўлмагани сабабли, авваллари ТВдан фақатгина бизнес воситаси сифатида фойдаланардик. Аммо IMS томонидан тақдим этилаётган ‘ИМКОН’ тўплам таклифлари воситасида ТВ реклама анчайин ҳамёнбоп бўлди ва албатта бу бизни жуда қувонтиради. Тўплам таклифлар айнан биз кутган таклиф. Ушбу таклифлардан фойдаланиб, рекламани режалаштиришга сарфланадиган вақтимиз ва кучимизни иқтисод қилмоқдамиз. Ва албатта, яқин келажакда брендимизнинг оммалашиши ва машҳур бўлишини кутмоқдамиз. Бизга тақдим этилган тўпламлар реклама жойлаштириш учун ёзнинг охиригача амал қилади. Йил давомида бу каби таклифлар кўпроқ бўлишини истардик», — дейди Travel Sistem саёҳат агентлиги раҳбари Анвар Мирзаев.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)