Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ички ишлар вазирлиги маданият саройида бўлиб ўтган тантанали маросимда Ички ишлар вазири ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг махсус унвонларни топшириш тўғрисидаги буйруқлари ўқиб эшиттирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, 200 дан зиёд ходимларга подполковник, яна 60 нафарига лейтенант унвонлари берилди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи буйруғи билан 70 дан ошиқ ходимлар навбатдаги майор, капитан ва катта лейтенант унвонларига эга бўлдилар.

Офицерларга унвон погонларини ИИББ бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраев топширди. Уларни хизмат фаолиятларидаги ушбу муҳим воқеа билан табриклар экан, масъулиятли хизматларида, хусусан жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашда омадлар тилади.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Тадбир давомида Тошкент шаҳар ИИББ марказий аппарати шахсий таркиби учун маънавият соати ҳам ташкил этилди. «Раҳбар ходимларнинг психологиясида обод-аҳлоқ тушунчаси» мавзусига бағишланган ушбу дарс соатида Тошкент давлат педагогика университети қошидаги илмий-ўқув маркази раҳбари, психология фанлари доктори, профессор Ғайрат Шоумаров маъруза қилди.

Шу куни Тошкент шаҳар ИИББ Касаба уюшмаси қўмитасининг раиси лавозимига очиқ овоз бериш йўли билан Кадрлар бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник З.Хайриддинов сайланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди