Самарқанд шаҳридаги «Тошкент» маҳалла фуқаролар йиғинида «Қувноқ болалар» нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси 25 ўринли бўлиб, гуруҳлар сони биттани ташкил этади. Ҳозирги кунда тарбияланувчилар сони 20 нафарга етган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.
Ушбу таълим муассасасининг очилиши натижасида 7 киши иш билан таъминланган. Муассасада таълим рус ва инглиз тилларида давлат талаблари асосида олиб борилади. Бундан ташқари рақс, гимнастика тўгараклари ҳам фаолият олиб бормоқда.
«Қувноқ болалар» нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Т.Набиев, шаҳар прокурори ёрдамчиси З.Ҳамдамов, вилоят мактабгача таълим бошқармасидан Л.Раҳматова ҳамда маҳалла оқсоқоллари, фаоллари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Изоҳ (0)