Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан ўтказилган сўнгги йиғилишда огоҳлантиришларга қарамасдан, йиғилишга сабабсиз келмаганлиги учун Сардор Раҳимхон, Асилбек Ниғматов, Феруза Жуманиёзова, Тоҳир Усмоновларнинг лицензияси тугатилган эди.

Фото: Instagram / @asilbek_amanulloh

Фото: Instagram / @asilbek_amanulloh

Асилбек Ниғматов «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан ташкиллаштирилган йиғилишга келолмаганлигига ҳамда лицензияси тугатилганлигига видео мурожаат билан муносабат билдирди. Хонанда ушбу видео мурожаатни ўзининг Instagram’даги саҳифасида эълон қилди.

Лицензиямиз олинганлиги борасида кўплаб саволлар бўлмоқда. Мажлисга бора олмаганлигимиз лицензиямизнинг олинишига сабаб бўлибди. Энди дунё юлдузи бўлиш қийинда, дунё юлдузи бир Францияда юради, бир Германияда юради, бир соатда хабар топиб келиш қийин бўлади. Бўлар иш бўлибди. Бу дегани сизларни ўзимнинг куйларимдан чегаралаб қўйдим дегани эмас. Худо хоҳласа яхши кунларингда бизнинг куйларимиз албатта янграб туради. Яна лицензиямизни олганимиздан кейин, ойнаи жаҳонларда, яхши кунларингизда кўрарсизлар. Унгача бизни унутиб қўйманглар, соғ бўлинглар, саломат бўлинглар.

Асилбек Ниғматов, хонанда

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди