«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан ўтказилган сўнгги йиғилишда огоҳлантиришларга қарамасдан, йиғилишга сабабсиз келмаганлиги учун Сардор Раҳимхон, Асилбек Ниғматов, Феруза Жуманиёзова, Тоҳир Усмоновларнинг лицензияси тугатилган эди.
Асилбек Ниғматов «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан ташкиллаштирилган йиғилишга келолмаганлигига ҳамда лицензияси тугатилганлигига видео мурожаат билан муносабат билдирди. Хонанда ушбу видео мурожаатни ўзининг Instagram’даги саҳифасида эълон қилди.
Лицензиямиз олинганлиги борасида кўплаб саволлар бўлмоқда. Мажлисга бора олмаганлигимиз лицензиямизнинг олинишига сабаб бўлибди. Энди дунё юлдузи бўлиш қийинда, дунё юлдузи бир Францияда юради, бир Германияда юради, бир соатда хабар топиб келиш қийин бўлади. Бўлар иш бўлибди. Бу дегани сизларни ўзимнинг куйларимдан чегаралаб қўйдим дегани эмас. Худо хоҳласа яхши кунларингда бизнинг куйларимиз албатта янграб туради. Яна лицензиямизни олганимиздан кейин, ойнаи жаҳонларда, яхши кунларингизда кўрарсизлар. Унгача бизни унутиб қўйманглар, соғ бўлинглар, саломат бўлинглар.Асилбек Ниғматов, хонанда
Изоҳ (0)