«Ўзбекконцерт» давлат муассасасида «Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда муассаса раҳбарияти, санъаткорлар, ОАВ ходимлари қатори «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳам иштирок этди.
Йиғилишда бир неча марта огоҳлантиришларга қарамасдан, йиғилишга сабабсиз келмаган бир гуруҳ хонандаларнинг лицензияси тўхтатиб қўйилди.
«Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби» мавзусида йиғилишда бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан, сабабсиз келмагани учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Санжар Раҳимов (Сардор Раҳимхон), «Ниҳол» мукофоти совриндори Феруза Жуманиёзова, эстарада хонандалари Асилбек Ниғматов ҳамда Тоҳир Усмоновларга берилган лицензиялар жорий йилнинг 31 май кунидан тўхтатилсин.Одилхўжа Абдуқаҳҳоров, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори
Изоҳ (0)