Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия давлат кинематография институти (ВГИК) Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин. Бу Ўзбекистон президентининг миллий киноиндустрияни такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳасида белгиланган, дея хабар беради Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Ҳужжатда 2020/2021-ўқув йилида кинематография соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ВГИК филиали ёки Ўзбекистон билан ҳамкорликдаги факультети очилиши кўзда тутилган.

Бу ерда ВГИК олий курслари ва ассистентура-стажировкасида тайёргарликдан ўтган мутахассислар ҳамда мунтазам равишда мастер-класслар ўтувчи россиялик мутахассислар фаолият олиб бориши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, жорий ўқув йилидан бошлаб Давлат санъат ва маданият институтининг иқтидорли битирувчилари ВГИКнинг «Кино ва телевидение» олий курсларида ўқиш учун жўнатилади. Институтнинг «Ижрочи продюсер» ва «Кинорежиссура ва кинодраматургия» йўналишларида таҳсил олувчи саралаш асосида танлаб олинган бакалавр даражасидаги мутахассислари ҳам бундай имкониятга эга бўлиши мумкин.

Ҳамкорликнинг яна бир йўналиши — 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб Санъат ва маданият институтининг бакалавриат йўналишларидаги иқтидорли битирувчилари «Драматургия» ва «Аудиовизуал санъат режиссураси» ихтисосликлари бўйича ВГИК ассистентура-стажировкасига жўнатилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)