«Ўзбеккино» миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи делегацияси томонидан ташкил этилган VI Европа киноси фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда делегация раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс, турли мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари, киноижодкорлар, ОАВ вакиллари, ва меҳмонлар иштирок этди. Фестиваль режиссёр Анна Луифнинг (Швейцария) «Телбаларча ошиқ» фильми билан очилди.
Фестиваль давомида Швейцария, Венгрия, Словения, Чехия, Латвия, Германия, Руминия, Финляндия, Франция, Бельгия киноижодкорларининг 12 та фильми тақдим этилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда Европа киноси фестивали олтинчи маротаба ўтказилмоқда. Фестиваль 25—31 май кунлари Тошкент шаҳрида, 28—31 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида, 12—14 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида давом этади.
Изоҳ (0)