Буюк Британиянинг Ноттингем университети олими Ричард Рамчерн сюжети томошабин қизиқишига қараб ўзгарадиган фильм яратди. Бунда махсус дастур мия фаоллигини ҳисоблайди. Унга асосан воқеалар ривожи бошқарилади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Фильм «Лаҳза» номини олган. Унинг давомийлиги 27 дақиқани ташкил қилади. Воқеалар одам учун асосий хавф сунъий интеллект бўлган антиутопик келажакда бўлиб ўтади.
Фильм премьераси 7 июнда бўлиб ўтиши керак.
Изоҳ (0)