1 июнь куни актёр Шая Лабафнинг ҳаётига асосланган «Асал бола» фильмининг суратга олиш жараёнидан илк суратлар пайдо бўлди, деб хабар беради TJournal.
«Трансформерлар» юлдузи отаси ҳақидаги фильм сценарийси муаллифларидан бири ҳисобланади. У картинада отаси Жеффри Крейг Лабафни талқин этади.
Қайд этилишича, Шая мазкур фильм учун «қариган» ва кал бўлган.
«Асал бола» фильмида Лабафнинг актёрлик карьерасининг илк йиллари ва унинг гиёҳвандликка ружу қўйган отаси билан муносабатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмда Лабаф фамилияси тилга олинмайди. Шаянинг ўзини эса Лукас Хежес ўйнайди.
Изоҳ (0)