Америкалик актёр Морган Фримен унинг тегажоқлик ва шилқимлик қилгани ҳақидаги барча гап-сўзларни ёлғон ва мантиқсиз деб атади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«80 йиллик ҳаётим оммавий ахборот воситалари томонидан бир лаҳзада таг-туги билан йўққа чиқарилиши мумкинлигидан чуқур тушкунликдаман», — деди актёр.
«Айни вақтда, мен очиқ айтишни истайман: мен аёллар учун хавфли иш муҳитини яратмаганман, мен уларга тажовуз қилмаганман. Уларга мен билан жинсий алоқа қилганликлари эвазига иш ёки касб йўлида ўсишни таклиф қилмаганман. Бундай фаразларнинг барини мен ёлғон деб ҳисоблайман», — дея қўшимча қилди у.
Американинг CNN телеканали маълумотларига кўра, саккиз нафар аёл Морган Фрименнинг жинсий зўравонлиги ёки номаъқул хулқидан жабр чекканини маълум қилган. Яна саккиз киши актёрнинг ахлоқсиз хатти-ҳаракатларини кўрганини айтган.
Изоҳ (0)