Нарпай туманининг «Бахт» қишлоғида яшовчи Э. Искандаров беш ойдан буён ўзи обуна бўлган газеталарини олмаган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Фуқаро ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига мурожаат қилди.
Мурожаат Нарпай туман ИҲҲҚЖ ходимлари томонидан ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди.
Истеъмолчига вақтли матбуот нашрларини етказиб беришга масъул «Оқтош» почтаси маълум сабабларга кўра Каттақўрғон туман почтасига қўшилган. 2018 йилнинг 1 апрелидан Нарпай туман почтаси фаолияти йўлга қўйилган. Бугунги кунда почта ходимлари томонидан обуначиларга барча газета ва журналлар мунтазам ва ўз вақтида етказиб бериляпти.
Изоҳ (0)