• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Исмоил Жўрабеков: Сувдан фойдаланганлик учун тўлов жорий этиш вақти келди

    Ўзбекистон бош вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Исмоил Жўрабеков ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор Виктор Духовний муаллифлигида тайёрланган мақолада мамлакат сув хўжалиги тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар билдирилган. «Халқ сўзи» нашрида эълон қилинган материал қисқартиришлар билан берилмоқда.

    Фото: «Ўзбекистон»

    Фото: «Ўзбекистон»
    Ўзбекистоннинг сув хўжалиги фахрийлари сифатида Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Қишлоқ ва сув хўжалигида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини ўта муҳим ҳужжат, деб қабул қилдик. У билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилди. Сув хўжалиги вазирлигига асос солиниши, моҳиятан қайта тикланиши обиҳаётнинг замонавий дунё ва келгуси тараққиётдаги беқиёс ролини чуқур англашдан келиб чиқади. Бундай англаш нафақат давлат раҳбари, балки Тошкент қишлоқ хўжалиги ирригацияси ва мелиорацияси муҳандислари институтида таҳсил олган мутахассисга хосдир.

    1996 йили Сув хўжалиги вазирлиги тугатилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан бирлаштирилди. Ушбу қарордан кейин сув хўжалиги соҳасида парчаланиш бошланди. Вазирлик катта иш ҳажмларини йўқотди, уни молиялаштириш ва ходимлар сони қисқарди. Кўплаб мелиораторлар ишсиз бўлиб қолди. Бундай қарор қабул қилинишининг сабабини тушунтириш қийин: ахир, идоранинг вазифалари камайгани йўқ, аксинча, дарёлар трансчегаравий бўлиб қолиши натижасида улар яна ҳам мураккаблашди-да. Бир пайтнинг ўзида, бошқарувнинг Ғарб усулига мослашиш заруратини ҳисобга олиш ҳаракати бошланди.

    Шу мақсадда сув захираларини давлат даражасида бошқаришнинг гидрогеографик тамойилига асос солган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Мустақиллик йилларида Сув хўжалиги бош бошқармаси сув захиралари ва сув хўжалигининг қолган имкониятларига тўлиқ эгалик қилгани ҳолда, анча қисқартирилган молиявий ресурслар ҳамда давлатлараро сув тақсимотининг янги шартларига мослашишга мажбур бўлди. У ўзининг саъй-ҳаракатларини қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш, шунингдек, сув етказиб бериш тизимини йирик гидроузелларнинг ўзгарган иш тартибига мувофиқлаштириш каби масалаларга қаратди. Қўшни давлатлар ҳудудида қурилган сув омборлари ва ГЕСлар суғориш режимидан энергетик режимга ўтди, бу эса ёз ойларида сунъий равишда сув танқислигини келтириб чиқарди.

    Юзага келган вазият мавсумий сув омборлари қуриш учун катта миқдордаги капитал қўйилмаларни ҳамда реконструкция ишларининг, асосан, хорижий қарзлар ҳисобига бажарилишини талаб қилди. Натижада обиҳаётни насос станциялари ёрдамида кўтариб беришдек қимматга тушувчи тадбирлар зарурати пайдо бўлди. Агар илгари суғориш ва коллектор-дренаж каналларидан иборат улкан тармоққа тўлиқ техник хизмат кўрсатилган бўлса, энди фақатгина магистраллардаги таъмирлаш ишлари билан чекланиб қолинди.

    Натижада авваллари Ўзбекистон ирригацияси фахрланган ҳамма нарса — қувурлар ва лотоклардаги янгича конструкциялар, горизонтал ва вертикал ёпиқ дренаж Сув хўжалиги вазирлиги тугатилиши оқибатида ёмон ишлайдиган тизимга айланиб қолди. Ёпиқ дренажни тозалаш ва профилактика қилиш ишларининг ҳажми бир неча мартага камайди, яъни йилига 3,5 минг километрдан фақат бир минг километргача қисқарди. Лотокларни алмаштириш ва таъмирлаш борасида ҳам натижалар ёмонлашди. Улардан фойдаланиш тизимининг ўзгариши сув хўжалиги органларининг фаолиятини қийинлаштирди, бунинг устига туман даражасидаги ташкилотларда штатлар жадвали бўйича ходимлар сони камайтирилди.

    Кўпгина хўжаликлараро каналлар эгасиз ариқларга айланиб қолди. Бундай вазият Сув истеъмолчилари уюшмаси (СИУ) деб номланган, фермерларнинг ихтиёрий равишда кооперациялашуви шаклига заруратни кун тартибига чиқарди. Бироқ афсуски, уларнинг ҳуқуқий ва ташкилий мақоми билан боғлиқ бир қатор масалалар ҳал этилмай қолди. Ушбу муаммолар СИУни тармоқдан тўғри фойдаланиш ва уни яхшилашга қодир бўлмаган, шунчаки заиф истеъмолчиларга айлантириб қўйди. Бундай шароит 2000—2001 йиллардаги қурғоқчилик оқибатида тармоқнинг ишдан чиқишини юзага келтирди. Сув хўжалиги ташкилотлари ўрта ҳисобда 30 фоизгача камайиб кетган обиҳаёт ҳажмини тенг тақсимлашни таъминлай олмадилар. Бу эса ўша йилларда Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда 350 минг гектар ернинг суғориладиган ерлар рўйхатидан чиқарилишига сабаб бўлди. 2017 йилга келиб, улардан юз минг гектарга яқининигина қайта тиклашга эришилди, холос.

    Янги Сув хўжалиги вазирлигига ўтган 20 йиллик даврдан мерос сифатида ўта мураккаб муаммолар мажмуи тегди. Улар магистрал ва хўжаликлараро канал ҳамда иншоотларни бошқаришнинг беқарорлиги, суғориш ва дренаж тизимларининг техник даражаси пасайиб кетиши, собиқ ички тармоқнинг ачинарли ҳолатга тушиб қолганида намоён бўлди. Ана шундай шароитда имконият очиб берувчи ягона ижобий омил — Президент Шавкат Мирзиёевнинг янгича ички ва ташқи сиёсати, шу жумладан, қўшни мамлакатлар билан муносабатларда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этишга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақанинг сув захираларидан оқилона фойдаланиш устида биргаликда ишлашга интилишдир.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Мутахассислар фикрича, 2018 йилда сув танқислиги рўй бериши кутилмоқда. Шу боис кучайиб бораётган сув инқирозини енгиш учун минтақанинг барча мамлакатлари бир ёқадан бош чиқариши жуда муҳим. Мазкур жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, кенг кўламли сув стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўларди. У 2035 йилгача бўлган давр учун обиҳаётни тежаш, шунингдек, оқова, коллектор-дренаж ва ер ости сувларидан иборат барча захирани ишга солишни кўзда тутадиган саъй-ҳаракатларни ўз ичига олади. Бугунги кунда ана шу сувларнинг фойдаланилмаётган захиралари 12 миллиард кубометрдан зиёдни ташкил этмоқда.

    Сув ва ер захираларидан самарали фойдаланиш учун таҳлилий тузилмани ривожлантириш фойдадан холи эмас, токи соҳадаги мавжуд аҳвол чуқур ўрганилиб, уни ўнглаш чоралари ишлаб чиқилса ва бу чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур капитал маблағлар йўналтирилса. Ушбу тузилма ҳам республика ҳукумати, ҳам донорлар томонидан, энг асосийси, маҳаллий ҳокимликлар ва тармоқ мутахассислари томонидан ҳам қўллаб-қувватланса.

    Сув хўжалиги органларининг мустақиллигини ошириш, аввало, туман бўғинларининг, уларда меҳнат қилаётган гидротехниклар, гидрометрлар ва малакали миробларнинг фаолиятини кучайтиришни тақозо этади. Бунинг учун ҳисобдорлик ва назорат ҳамда ишонч механизмлари ишлаб чиқилиши лозим бўлади. Айниқса, ҳисоб-китоб устувор аҳамият касб этади, чунки сув захираларини бошқариш учун аниқ маълумотга эга бўлиш жуда муҳим. Обиҳаётни ҳисобга олмай сарфлайвериш тармоқда йўқотилаётган ҳажм кўрсаткичларини ва фойдали иш коэффициентини бузиб кўрсатади. Шу боис ҳозир ҳамма жойда бу кўрсаткичларни инвентаризация қилишнинг айни вақти. Негаки, кўпгина вилоятларда ҳанузгача эскирган ва бугунги реалликка тўғри келмайдиган маълумотлар сақланиб келяпти.

    Суғоришнинг меъёр ва жадвалларини қайта кўриб чиқиш пайти келди. Ахир шу кунгача амал қилиб келаётган қоидалар 1980 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, уларда ҳар бир гектарга сарфланадиган сувнинг миқдори жуда оширилган. «Фарғона вилоятида сув захираларини интеграциялашган усулда бошқариш» деб номланган лойиҳа доирасида нормативлар аниқлаштирилди, бу ҳозирги шароитда сув сарфини 20 фоизгача қисқартириш имконини беради. Лекин нимагадир мазкур усул жорий этилганидан кейин беш йил ўтгач, ишлар тўхтаб қолди. Аслида, бу катта маблағ талаб қилмайдиган, сувдан оқилона фойдаланишга қаратилган энг самарали тадбир бўлиб, жамоатчилик иштирокига ва сув истеъмолчиларининг ташаббускорлигига асосланган.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Мелиорация тизими — барқарор деҳқончиликнинг асоси. Уни вена қон томирларига ўхшатиш ўринли, чунки тузлар ва ортиқча сувларни ҳайдайди. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таркибида кўп йиллар давомида гидрогеологик-мелиорация экспедициялари мавжуд бўлган эса-да, уларнинг фаолияти бутун сув хўжалиги комплекси иши билан тўлиқ равишда боғлиқ бўлмаган. Сирасини айтганда, айнан ўшалар ер ости сувларининг ҳолати ва ерлар шўрланиши бўйича олиб бориладиган кузатувлар натижасига қараб, дренажни давом эттириш ва ривожлантириш ишларини режалаштирадилар. Бунинг учун кузатув тармоғи ўта аниқликда, мукаммал асбоб-ускуналар ва масофавий ўлчов усулларидан фойдаланган ҳолда ишлаши керак бўлади.

    Сувни истеъмолчига талаб қилинган ҳажмда ва керакли пайтда етказиб бериш Сув истеъмолчилари уюшмаларига муносабатни ўзгартиришни тақозо этади. Аммо бунинг учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорлик лозим. Яна парламент билан ҳам ҳамкорлик зарур, чунки СИУ билан давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш — давр талаби. Бунда давлат умумхалқ мулки бўлган обиҳаётдан оқилона фойдаланиш бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини қисман уюшмаларга ўтказади, лекин шу билан бир қаторда, улар томонидан ушбу давлат функцияларининг бажарилишини қўллаб-қувватлайди.

    Фикримизча, Сув истеъмолчилари уюшмалари тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилиши керак. Унда ана шу ўзаро мажбуриятлар, шу жумладан, истеъмолчилардан (яъни томорқа эгаларидан ҳам) хизмат учун тўловларни йиғиш ҳуқуқи, сув ўлчагичлар ўрнатиш шартлари каби масалалар кўрсатиб берилади. Сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек, СИУ учун мутахассисларни тайёрлаб бериш вазифасини бажаради. Суғориладиган ерларнинг ҳосилдорлигини оширишда фермерлар учун маслаҳат хизмати муҳим ўрин эгаллайди.

    Бу эса экинларни етиштиришда технологик тартибга аниқ риоя қилиш ва уларни суғоришда сувни кам сарфлаш ҳисобидан кўпроқ маҳсулот олишга имкон яратади. Вилоятлар ва туманлар бўйича сув сарфи кўрсаткичларида катта фарқ борлигини айтиб ўтиш жоиз. Алоҳида жойларда умумреспублика кўрсаткичларидан анча кўп ё анча кам сув сарфланади. Демак, вилоятлар ўртасида бу борада тажриба алмашишнинг ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Сув хўжалиги саноати, яъни лотоклар, ёпиқ усулда ётқизиладиган қувурлар, каналлар четига териладиган қоплама материаллар, полиэтилендан тайёрланган дренаж қувурлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни қайта тиклаш соҳасида катта ишлар кутиб турибди. Таъмирлаш-фойдаланиш ишларини саноат усулида олиб бориш тизимига қайтиш ҳам долзарб. Бу, айниқса, коллектор-дренаж тармоғини шўрланиш ва лойқаланишдан сақлаш мақсадида профилактика олиб бориш, лотоклар ва қувурларни таъмирлаш, сув ўлчагичлар ва бошқа асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тегишли.

    Насос станцияларидан фойдаланиш тизими ҳам қайта кўриб чиқилиши керак, чунки бу ерда автоматлаштириш, сув ва электр энергияси сарфини камайтириш учун катта имкониятлар мавжуд. Умуман, Ўзбекистон автоматика воситаларини, магистрал ва давлатлараро сув тармоқларида SCADA (автоматик назорат ва доимий кузатув) тизимини жорий этишда биринчилардан бўлган эди. Айни вақтда бу ишлар бир оз тўхтаб қолди. Аслида, айнан ана шу омил сув истеъмолчилари ўртасидаги шаффофлик ва ишончни орттириш, самарасиз йўқотишларни камайтиришга хизмат қилади.

    Фикримизча, сувдан фойдаланганлик учун тўлов тўлашнинг иқтисодий механизмини жорий этиш вақти келди. Бунда тўлов миқдори олинган сув ҳажмига қараб белгиланади, муҳими — ортиқча сарф учун тариф ортиб боради, тежаб қолинган обиҳаёт учун эса имтиёз ва мукофотлар кўзда тутилади.Фақат сувдан тўлов эвазига фойдаланишга ўтишгина вазиятни тўғрилашга ёрдам беради. Лекин марказлашган сув узатишни базавий молиялаштириш тартиби сақланиб қолиши керак, сув таъминотига кетадиган харажатларнинг бир қисми эса тўлов тарифларини асослаш учун хизмат қилади.

    Табиийки, сув хўжалиги иншоотларидан фойдаланишга қаратилган бу тизимда юқори малакали, шунингдек, муҳандислик, ташкилий, иқтисодий ва экологик таҳлил, ахборот технологиялари, шу жумладан, географик ахборот тизими (ГAS) ва масофавий асбоб-ускуналар каби йўналишларда замонавий усулларни эгаллаган мутахассисларга талаб катта. Давлат раҳбари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ёш мутахассисларни ўқитиш тизимини кучайтиришга алоҳида эътибор берди. Энди абитуриентлар сонини кўпайтириш керак. Яна мутахассисларнинг малакасини ошириш, соҳада ишлаб турган ходимларнинг ҳар йили камида бешдан бир қисмини қайта тайёрлаш лозим. Айни вақтда бир йилда ўртача минг нафар ходим қайта тайёрлашдан ўтаяпти, бугунги кунгача 2 200 нафари ўқитилди.

    Янги ташкил этилган вазирлик илм-фан билан бирга ишлашга, яъни илм-фанга вазифа бериш, уни тинглаш ва унга ёрдам беришга ўрганиши керак. Ҳукумат илмий ташкилотлар, хусусан, бутун дунёда нуфузга эга бўлган ДМСК Илмий-текшириш марказини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун имконият топишига умид қиламиз.

    Сув хўжалиги ва мелиорация ҳамиша тараққиёт байроқдори бўлган. Соҳанинг нуфузи қайта тикланиши лозим. Мелиорация куни таъсис этилиши ҳам шу олижаноб касбнинг аҳамияти ортишига хизмат қилган бўлар эди.

    Агар илғор тажрибага мурожаат қиладиган бўлсак, республикада яна 2-2,5 миллион гектар ерни фақат ўз захираларимиз ҳисобидан суғориш, иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавф-хатарлардан қўрқмаслик учун имкониятлар пайдо бўлади.

    02.06.2018, 17:10   Изоҳ (0)   79151
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонадаги метан газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди, бир киши ҳалок бўлди

    02.06.2018, 16:50

    Самарқандда ҳам мактаб, ҳам боғча учун ажратилган ерда мактаб қурилиши бошланди

    02.06.2018, 15:37

    Инновация вазирлиги туз бўрони келтирган зарарни бартараф этиш учун Хоразм вилоятига мутахассисларни юборди

    02.06.2018, 14:50

    Тошкент шаҳрида халқ таълими бўлими ходими 400 доллар пора билан қўлга тушди

    02.06.2018, 13:39

    Самарқанд вилоятини ободонлаштириш учун 50 миллион доллар ажратилди

    02.06.2018, 12:55

    Ўзбекистон ва Покистон тарихда биринчи марта ҳамкорликда ифторлик ўтказди

    02.06.2018, 12:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:34

    Ҳаж-2025 мавсумида 8 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:12

    Муаллифлик қўшиғи битирувчилар мадҳиясига айланган хонанда Равшан Собиров 50 ёшда

    Маданият | 1 июл, 11:59

    Илон Маск янги партия тузиш билан таҳдид қилди. Трамп жавоб қайтарди

    Дунё | 1 июл, 11:55

    “Ҳар ерни қилма орзу” — Голливуд юлдузлари кино олами ва машҳурлик ортидаги разилликлар ҳақида

    Кино | 1 июл, 11:41

    Пеп Гвардиола “Ал-Ҳилол”дан учралган мағлубият сабабини айтди

    Спорт | 1 июл, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.