• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Эшшакмисан, молмисан?!». Шу аёл муаллимага ярашадиган гапми?

    ЎзАда журналист Бахтигул Қаршиеванинг ўқувчиларини қўпол сўзлар билан ҳақорат қиладиган ўқитувчилар ва бундай ҳолатларда болалар психологиясида юз берадиган ўзгаришлар ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Қуйида мақола тўлиқ ҳолда эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    Йўлда икки ўсмирнинг ўзаро суҳбати қулоғимга чалинди.

    – «Наушник» сотиб олдим, устознинг ҳақоратларини эшитишга тоқатим қолмади, – деди улардан бири.

    – Жавоҳга (Жавоҳирга демоқчи шекилли) бақирганини қара: «Эшшакмисан, молмисан?..», дейди. Шу аёл кишига, муаллимага ярашадиган гапми? – деди иккинчиси.

    Ўз касбининг фидоийлари, муҳтарам устозлар мени кечирсинлару, ўтган йили бошланғич синф ўқитувчисининг жазавага тушиб, худди шундай ҳақоратли сўзларни айтаётган видео тасвирлари ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Шу йилнинг 19 январь куни Facebook фойдаланувчиси Муаззам Иброҳимова «Эри прокурор бўлган математика фани ўқитувчиси тумандаги мактабларнинг бирига ишга жойлаштирилди. У дарсга кирган саккизта синфдаги икки юздан ошиқ ўқувчи фанни ўзлаштира олмай бир йил давомида «мол», «эшшак», «ҳайвон» деган ҳақоратлар билан сийланди», дея пост қолдиради. Жорий йилнинг 18 январда Қозоғистоннинг Актўбе вилоятида рўй берган фожиадан таъсирланган Муаззам Иброҳимова «Энг ёмони, болаларнинг вақтини ўғирлаётган бундай ўқитувчиларни деб Нобель мукофоти олиши мумкин бўлган олимлар эмас, ёт ўлкаларда хор бўлиб, ўлиб кетаётган мардикорлар вояга етмоқда», дея фикрини тугаллайди

    Яқинда ижтимоий тармоқларда пешонасига ручка билан «2» рақами ёзилган ўқувчилар суратлари тарқалди ва бу ҳаммасидан ошиб тушди. Техника даври эмасми, ўқитувчилар томонидан таҳқирланаётган бунга ўхшаш ўқувчилар ҳақидаги бир қанча ведиолавҳалар ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Ўша ўқитувчилар топилиб, жазога ҳам тортилди. Лекин бу ҳолат яна давом этмоқда.

    Бугунги шиддатли замонда кўнгил деган нарса ҳеч кимни қизиқтирмай қўйди. Психологларнинг таъкидлашича, жамоа олдида таҳқирланиш, камситилиш ҳолатлари болаларда ўзига бўлган ишончни пасайишига олиб келади.

    – Бундай воқеаларни 11 ёшгача бўлган болалар эсидан чиқариши мумкин, аммо ўсмирлар камситилганида, таҳқирланганида руҳиятида умидсизлик, қизиқишнинг йўқолиши, баъзан агрессия, шунингдек ўз жонига қасд қилиш каби мудҳиш ҳолатлар ҳам кузатилиши мумкин, – дейди, психолог Наргиза Абдуманнопова.

    Ўқитувчилардан сўрасангиз: «Устоз беҳудага болаларга бақирмайди. Тинчлантириш учун бошқа чораси қолмагач, овозини кўтаришга мажбур бўладида», дейишади. Аммо СамДУ қошидаги биринчи академик лицей она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилфуза Тошниёзованинг фикри бошқача:

    – Агар ўқитувчи дарсга пухта тайёрланса, ўтилаётган мавзуни ўқувчиларга тўлиқ тушунтириш учун ҳаётий мисоллардан фойдаланса, уларни қизиқтира олса, бақиришга ҳожат қолмайди. Ўқувчи зерикса ёки мавзуни тушунмаса тўполон кўтаради. Ўқувчи зерикяптими, демак ўқитувчи дарсга тайёр эмас! Билимга, маҳоратга эмас, овозга зўр бераётган ўқитувчилар, афсуски, орамизда талайгина.

    Айни кунларда ОАВ сайтларида ўсмир-ёшлар ўз жонига қасд қилгани, оила аъзолари, яқинларига тан жароҳат етказгани ҳақидаги ҳабарларга тез-тез дуч келяпмиз. Мутахассисларнинг фикрича, бу каби ҳолатлар руҳий жароҳати бор болалар томонидан содир этилади. Болаларнинг руҳиятига етказилаётган жароҳатда айрим ўқитувчиларнинг ҳам ҳиссаси борлиги ачинарлидир. Чунки мактаб инсонга билим, тарбия бериш билан бир қаторда, келажакка умид, ишончни шакиллантирадиган маскан ҳисобланади. Ўқитувчилар эса «Устоз» деган шарафли номга муносиб бўлишлари шарт. Шу сабабли, умумтаълим мактабларининг ҳар бир синфида кузатув камералари ўрнатилиши керак деб ўйлайман. Шунда баъзи қўштирноқ ичидаги «ўқитувчи»лар масъулиятни ҳис этиб, ўзини қўлга олар эҳтимол.

    Зеро, фарзандларимизнинг нафақат жисмонан балки руҳий камолоти биз учун муҳим. Уларнинг нафсониятига, ғурурига дахл қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

    02.06.2018, 17:26   Изоҳ (0)   68325
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исмоил Жўрабеков: Сувдан фойдаланганлик учун тўлов жорий этиш вақти келди

    02.06.2018, 17:10

    Фарғонадаги метан газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди, бир киши ҳалок бўлди

    02.06.2018, 16:50

    Самарқандда ҳам мактаб, ҳам боғча учун ажратилган ерда мактаб қурилиши бошланди

    02.06.2018, 15:37

    Инновация вазирлиги туз бўрони келтирган зарарни бартараф этиш учун Хоразм вилоятига мутахассисларни юборди

    02.06.2018, 14:50

    Тошкент шаҳрида халқ таълими бўлими ходими 400 доллар пора билан қўлга тушди

    02.06.2018, 13:39

    Самарқанд вилоятини ободонлаштириш учун 50 миллион доллар ажратилди

    02.06.2018, 12:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

    Спорт | 16 август, 10:30

    Аляскадаги саммит: Путин ва Трамп музокаралари якунланди. Улар икки соатдан ортиқ давом этди 

    Дунё | 16 август, 09:59

    АПЛ. “Ливерпуль” 1-турда “Борнмут” дарвозасига тўртта гол урди (видео)

    Спорт | 16 август, 09:37

    Жазо муддатидаги шахс катта миқдорда сохта долларларни сотаётган вақтида қўлга тушди

    Сирдарё | 16 август, 09:17

    Enzo, Niki, Dinо ва бошқалар: инсонлар шарафига номланган автомобиль моделлари

    Шоу-бизнес | 16 август, 09:10

    Магнит бўронларининг Ерга таъсири кучайиб бормоқда - тадқиқот 

    Дунё | 16 август, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.