Президентнинг 2018 йил 28 майдаги қарорига биноан Шарифжон Мўминжонов Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 30 май куни бўлиб ўтган йиғилишда Шарифжон Мўминжоновни вазирлик жамоасига тақдим этди ҳамда янги лавозимда муваффақиятлар тилади.
Шарифжон Мўминжонов ўзига билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдириб, тизимни янада ривожлантиришда куч-ғайрати, билим ва тажрибасини ишга солишини таъкидлади.
Изоҳ (0)