• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бекободда шамолларни бўйсундириб, эл оғзига тушган Бузрукхон ота авлодлари яшайди

    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Тошкент вилоятининг Бекобод туманида истиқомат қилувчи, халқ орасидаги ривоятлар қаҳрамони бўлган, шамолларни бўйсундира олган Бузрук бобо ҳақида мақола тайёрлади. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Наҳотки, у ким экан дейсизми? Албатта, бу сўзнинг ростлигига кафиллик берувчи ҳужжатлар, инсонлар ва воқеалар бор, дейилади мақолада.

    Келинг, аввало сизга бу инсон ҳақида сўзлаб берайлик. Шу мақсадда Тошкент вилоятининг Бекобод туманида «Ҳазрат мулла» жоме масжидига бордик.

    – Бу инсоннинг асл исми Неъматиллохон ибн Зайнобиддин Мағрибий бўлиб, Ҳазрати Али ворислари бўлмиш Ҳасан ва Ҳусаннинг набираси бўлганлар, – дейди Саҳобиддин Аҳатов. – Тақдир тақозоси билан Бузрук бобо милодий 950 йилларда Бухородан Хўжанд шаҳрига йўл олган. Шу тариқа Бекободда ҳозир биз турган манзилгоҳ бунёд этилган.

    Халқ орасидаги ривоятларга қараганда, Бузрук бобо деҳқон бўлган. Абдуллахон подшолиги даврида ҳаммани йиғинга чақирганда Бузрук бобо келмаган, борган ясовулларга эса ҳандалак пишганда бораман деган жавобни берган. Икки кундан кейин яна қайтиб келган ясовулларга хонга тортиқ сифатида иккита ҳандалак бериб юборган экан. Подшо ҳандалакларни кесиб қараса, биридан асал, бошқасидан эса қон томган экан. Асал томгани — халқнинг ширин турмуши, қон эса подшонинг жабр-зулми рамзи экан. Подшонинг ғазаби ошибди.

     Аммо, шу пайт эшак миниб олган деҳқон ҳассаси учига катта бир чўққини кўтариб келаётган эмиш. Оломон қочибди. Саросимада қолган Абдуллахон деҳқонга таъзим қилибди.
    – Ўрнингдан тур! Энди одил подшолик қилгин! — деб уқтирибди келувчи.
    Қўлидаги катта чўққини Такали қишлоғи ёнига отиб юбориб, «Сени тоғдан узиб олиб, етим қилиб қўйдим. Энди сен етим чўққи бўлдинг», — деб каромат қилибдилар.
    Ҳозирда Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган катта бир чўққи Етим чўққи деб аталади.
    – Бобокалонимизнинг ҳассаси сеҳрли бўлган, унинг ёрдамида кўпгина муқаддас булоқлар пайдо бўлган, – дейди 90 ёшли Умидхонбобо Аҳатов. – «Чаноқбулоқ», «Бобой-об», «Обигарм» каби булоқлар халқ орасида машҳур бўлиб, улар шубҳасиз бобокалонимиз номи билан боғлиқ. Арслонбоб ва Занги оталар ҳам ҳазратнинг шогирдларидан.
    Ҳайрон бўлиб турганимизни кўрган Умидхон бобо далил келтириш учун набираларига асони олиб чиқишни буюрди. Улар каттагина ўралган матони келтириб қўйишди. Унда терига ёзилган авлодлар шажараси ва асо ўралган экан.
    – Бу буюмлар авлоддан-авлодга ўтиб, сақланиб қолган, – дейди Умидхон бобо. – Булар авлоднинг ёши улуғида туради. Ҳассага эга бўлган одам халққа туя худойи қилади. Туядан бошқаси ўтмайди. Ахир, туя ўз номи билан ҳайвонларнинг бузруги.
    Мағриб-у Машриқдан келиб-кетувчи карвонлар учун ҳам ўзига хос қўнимгоҳ бўлиб келган Бузрук бобо зиёратгоҳи йиллар давомида минглаб мўмин-мусулмонларнинг муқаддас манзилгоҳига айланган.Бу ерга Бухорои шарифдан, ҳаттоки Арабистондан ҳам зиёратчилар келиб турган. Зиёратгоҳ милодий 12—13-асрларда обод маскан бўлган. Бироқ, Чингизхон қўшинлари унга катта талафот етказгани боис, зиёратгоҳ 16-асрга қадар қаровсиз қолган.
    1502 йилда Мирзо Бобур бу ерларга келиб, қабрни ғишт девор билан ўраб, дарахт кўчатлари экиб кетгани айтилади. 19-асрда Қўқон хони Худоёрхон қамишзорлар орасида қолиб кетган мақбара ёнида баланд минора қурдирди. Минг афсуски, кейинчалик бу минора ҳам бузилиб кетди.
    Кейинги ўн йилда зиёратгоҳда яна таъмирлаш ишлари олиб борилибди. Ҳозирда вилоятнинг туризм дастурига киритилган бўлиб, унинг атрофини ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган экан.
    Борганимизда билдикки, Бекободнинг машҳур, бебош шамоли зиёратгоҳ атрофини кезмас экан. Айтишларича, ўйноқи ва кучли шамолдан безган Бузрук ота 2—3 метр наридан айланиб ўтишин истаб дуо ўқиган экан. Шамол ҳамон бу ҳудудга яқин келмас экан. Жуда қизиқ. Ишонмасангиз бориб кўринг.

    31.05.2018, 08:05   Изоҳ (0)   49003
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда истиқболли мутахассисларни танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танлови ўтказилади

    31.05.2018, 07:35

    Уйчида ногиронлиги бўлган уч ака-укага ногиронлик аравачаси топширилди

    30.05.2018, 23:16

    Қибрайда қаровсиз қолдирилган Matiz’ни олиб қочган шахс ушланди

    30.05.2018, 22:33

    Бўкада эркак ўз хотини ва ўғли томонидан бўғиб ўлдирилди

    30.05.2018, 21:54

    Навоийда қурилажак АЭС, Тошкентда ЙПХ ходимига уюштирилган ҳужум, «ўлиб, тирилган» Бабченко ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    30.05.2018, 21:23

    Бухорода ўз бувисини ўмарган коллеж ўқувчиси қўлга олинди

    30.05.2018, 17:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.