Тошкентнинг Яшнобод туманидаги заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат директори М. Мақсудов санитария меъёрларига риоя қилмагани сабабли лавозимидан четлатилди, дея хабар қилди «Газета.uz» пойтахт прокуратурасига таяниб.
Тошкент прокурори Шерзод Облоқулов тарбияланувчилар соғлиғини қайта тиклаш, билим олиш ва яшаш шароитларини ўрганиш учун таълим муассасасига шахсан ташриф буюрди.
Ўрганишлар жараёнида интернат ётоқхонаси, ошхонаси ва ҳожатхоналарида санитария-гигиена талабларига риоя этилмагани, муассаса раҳбарияти эса ўз мажбуриятларига эътиборсиз муносабатда бўлгани аниқланди.
Мазкур муаммолар ҳамда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари аризалари ҳисобга олиниб, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси М. Мақсудов билан меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилди.
Изоҳ (0)