АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп буйрагини операция қилдирганидан кейин аҳволи яхшилангани ва айни пайтда Оқ уйга қайтиб келганини ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
Мелания Трамп ОАВдан унинг соғлиги ҳақида нотўғри хабар тарқатишни тўхтатишни сўради.
«Кўриб турибман, ОАВ менинг қаерда ва нима қилаётганим ҳақида нотўғри ахборотлар тарқатиш билан банд. Ишончингиз комил бўлсин, мен шу ерда, Оқ уйда ўз оилам билан биргаман, ўзимни ажойиб ҳис қиляпман ва болалар ҳамда Америка халқи учун ишлаяпман», — деб ёзган Мелания ўзининг Twitter саҳифасида.
Аввалроқ, Мелания Трампнинг буйраги операция қилингани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)