Янги ташкил этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 2018/2019-ўқув йилидан бошлаб абитуриентларни қабул қилади. Бу Президентнинг «Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган.
Олий ўқув юрти бакалавриатида 4 та: журналистика (босма ОАВ, телерадио, интернет, халқаро ва спорт журналистикаси), ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар, медиадизайн, медиамаркетинг ва реклама йўналишлари бўлади.
100 ўриндан 31 таси грант, 69 таси тўлов-контракт асосида.
Maгистратурада 7 та: журналистика (босма ОАВ, сиёсий-ҳуқуқий ва интернет журналистика), олий журналистика курслари, халқаро журналистика, ноширлик иши ва муҳаррирлик, ахборот хизматлари технологиялари, телевидение ва радиоэшиттириш, медиаменежмент йўналишлари бўлади.
30 ўриндан 8 таси грант, 22 таси тўлов-контракт асосида.
Изоҳ (0)