Россия президенти Владимир Путин куз фаслида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевнинг сўзларига асосланиб Asia-Plus хабар бермоқда.
«Ташриф куз ўрталарига мўлжалланган. Балки у октябрда амалга оширилар. Бироқ расмий маълумот берилмагунига қадар, ташрифнинг аниқ санаси ҳақида гапириш мушкул. Раҳбарларимизнинг иш жадвали шунчалик тиғизки, аниқ сана ҳақида сўнгги дақиқагача бир нарса дейиш қийин. Бироқ шуни айтиш керакки, ташриф масаласи ҳал этилган, бу бир неча марта тасдиқланган», — дейди элчи.
Изоҳ (0)