Ижтимоий тармоқларда Telegram’даги «Namanganliklar» ва «Namangan-cars» канали админлари О.Т., М.А. ва Ж.Б.лар ўзаро тил бириктирган ҳолда Наманган шаҳридаги «Соҳил» кафеси раҳбаридан товламачилик йўли билан 600 АҚШ доллари олган пайтда қўлга олингани ҳақидаги хабарлар тарқалди, деб ёзади «Xabar.uz».
«Xushnudbek.uz» Telegram-каналида ёзилишича, ёлланган бир гуруҳ аёллар кафега кириб, овқатдан суварак чиққанлигини айтиб жанжал кўтарган ва овқатдаги ҳашаротни видеога олиб, видеони «Namanganliklar» канали админига олиб бориб берган.
Воқеа тафсилотларига кўра, канал админи ошхона эгасини «Namanganliklar» каналида 100 минг аъзоси борлиги, агар видео каналга чиқарилса, мижозлар ошхонага келмай қўйиши билан қўрқитиб, кафе эгасидан пул талаб қилган.
Кафе эгаси тегишли ташкилотларга хабар берганидан сўнг, товламачиликда гумон қилинаётган админлар 600 АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинган.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)