Мексика АҚШ билан чегарадаги девор учун пул тўламайди, дея мамлакат президенти Энрике Пеня Нето ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилган.
«Президент Дональд Трамп. Йўқ. Мексика девор учун ҳеч қачон пул тўламайди. Ҳурмат билан, Мексика (биз ҳаммамиз)», — деб ёзган Нето.
Аввалроқ, 29 май, сешанба куни Трамп АҚШга келадиган ноқонуний муҳожирлар оқимини тартибга солишда ёрдам бермагани учун Мексика ҳукуматини танқид қилган. Трамп Мексиканинг девор учун пул тўлашига эришишини маълум қилган.
2017 йил январдаги инагурациясидан кейин Трамп иммиграция ва Мексика чегарасида девор қуриш орқали мамлакат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида иккита қарор имзолаган. Шунингдек, ноқонуний муҳожирлар ва гиёҳванд моддаларнинг кириш келишини тўхтатиш мақсадида Жанубий чегарада девор қурилиши ҳамда АҚШ қонунчилигини бузган муҳожирларнинг мамлакатдан чиқариб юборилиши маълум қилинган.
Изоҳ (0)