Грузия Сурия билан дипломатик алоқаларини узмоқда. Бунга Дамашқ томонидан Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақил давлат сифатида тан олингани сабаб бўлди, деб хабар беради Euronews.
Тбилиси араб республикаси ҳукуматини суверен давлатнинг ҳудудий яхлитлигини бузишда айбламоқда ва жаҳон ҳамжамиятини Сурия раҳбариятининг ҳаракатларига баҳо беришга чақирди.
Абхазия раҳбари ҳамда Жанубий Осетия Ташқи ишлар вазирлигининг веб-сайтларида келтирилган хабарларга кўра, Сурия элчилари Сухуми ва Схинвалига юборилиши керак. Жанубий Осетия кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликка интилмоқда, Абхазия президенти Раул Хажимба эса Сурия билан муносабатлар ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик руҳида ривожланашини маълум қилди.
Суриядан ташқари Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини расман яна тўртта давлат тан олган: Венесуэла, Науру, Никарагуа ва Россия.
Изоҳ (0)