Дональд Трамп генерал-лейтенант Остин Скотт Миллерни АҚШнинг Афғонистондаги Қуролли кучлари қомондони этиб тайинлашни таклиф этди. Бу ҳақда The Hill’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Маълумотларга кўра, агарда АҚШ сенати Миллернинг номзодини ушбу лавозимга тасдиқлайдиган бўлса, у НАТO’нинг Афғонистондаги жанговар бўлмаган «Қатъий ёрдам» миссиясининг ҳам қўмондонига айланади.
Таъкидланишича, айни вақтда генерал Миллер АҚШнинг махсус операциялари қўмондонлигини бошқариб келмоқда.
Изоҳ (0)