Дунёнинг энг йирик реклама PR-агентликларидан бири WPP 19 марта BrandZ Тоp 100 рейтингини тузди, унда энг қиммат брендлар келтирилган, деб ёзади «РБК».
Рейтингнинг юқори ўнлигидаги саккизта компания — технологик брендлар. Рейтингда Google (бренд 302,1 миллиард долларга баҳоланмоқда, ўсиш — 23%) ва Apple (300,6 миллиард доллар, 28%) етакчилик қилмоқда. Учинчи ўринни Amazon (207,6 миллиард доллар, 49%) эгаллаб, Microsoft (200,987 миллиард доллар, 40%)ни ортда қолдирди.
Бешинчи ўринни Хитойнинг Tencent компанияси (178,990 миллиард доллар, 65%) эгаллади. У рейтингда Facebook (162,106 миллиард доллар), Visa (145,611 миллиард доллар) ва McDonald’s (126,044 миллиард доллар)дан ўзиб кетди.
Рейтиндан Хитойнинг яна бир компанияси — Alibaba (113,401 миллиард доллар, 92%) ўрин олди.
BrandZ Топ 100 компанияларнинг бозор қиймати бўйича баҳосини ҳисобга олмайди, балки одамларнинг ўзлари сотиб олаётган брендлар ҳақидаги фикрларини инобатга олади. BrandZ 3 миллиондан ортиқ истеъмолчи билан интервью асосида бренд капитали ҳажмини компания молиявий кўрсаткичларининг синчиклаб олиб борилган таҳлили билан уйғунлаштиради.
Изоҳ (0)