АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика ҳукуматини танқид қилиб, улар Америкага кириб олишга уринаётган ноқонуний муҳожирлар оқимига қарши курашда ёрдам бермаётганлигини айтди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Трамп ўзининг Мексика АҚШ билан чегарадаги девор қурилиши учун пул тўлаши ҳақидаги сайловолди ваъдасини такрорлади. «Охир-оқибат, Мексика девор учун тўлаб қўяди», — деди АҚШ президенти Нэшвиллда ўз тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлаётиб.
Дональд Трамп Мексика билан чегарада ҳимоя тўсиғини қуриш ҳақидаги фармонни 2017 йил бошида имзолаган эди. Апрелда эса муҳожирлар оқими, контрабанда ва наркотиклар туфайли, «жанубий чегарадаги вазият кескин нуқтага етгани» муносабати билан Миллий гвардияни АҚШнинг Мексика билан чегарасини қўриқлашга жалб этиш ҳақида фармон чиқарди.
Изоҳ (0)