ҲАМAС ҳаракати Исроил ҳам шундай қилса, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга ваъда берди, деб ёзади «РБК». Исроил томони эса ҳужумлар давом этаётганини, тунда ракетага қарши мудофаа тизими бир нечта ракеталарни тўхтатиб қолганини айтди.
Хабарларга кўра, 30 май куни эрталаб Эшкол ҳудудига ҳужумлар давом этган. Ракета турар жойга келиб тушган. Бир ҳарбий хизматчи яраланган.
Исроил мудофаа армияси мамлакатнинг бир нечта туманларида ҳаво тревогаси кўтарилгани ва ракеталар тўхтатиб қолинганини маълум қилди.
29 май куни Ғазо секторидан уюштирилган ҳужумларга жавобан, Исроил армияси жангарилар инфратузилмасининг 65 та объектига зарбалар берган.
29 май куни Ғазо секторидан икки марта ракета ҳужуми бўлган эди.
Изоҳ (0)