Россиялик журналист Аркадий Бабченко номаълум шахс томонидан Киевда отиб кетилди. Унинг ўлимини Олий Рада депутати Антон Герашенко тасдиқлаган, деб хабар берди Meduza.
Киев полиция бошқармаси вакили Оксана Блишикнинг маълум қилишича, россиялик журналист олинган тан жароҳати оқибатида тез ёрдам машинасида вафот этган. Расмий хабарда Бабченконинг исми қайд этилмаган бўлиб, унда «1977 йилда туғилган Россия фуқароси, телеканаллардан бирининг бошловчиси», деб ёзилган.
Полиция маълумотларига кўра, орқасидан жароҳат олган журналистни биринчи бўлиб унинг рафиқаси топган.
«Днепровск туманида фавқулодда ҳолат содир бўлди. Журналистнинг рафиқаси ваннахонада бўлган ва бирдан қандайдир тақур-туқур овозларни эшитган. Ваннадан чиқиб қараганида, турмуш ортоғи қонга беланиб ётган бўлган. У зудлик билан тезёрдамни чақирган, бироқ жароҳат олган фуқарога ёрдам беришнинг иложи бўлмаган. Воқеа жойида теркор-қидирув бўлими ходимлари иш олиб бормоқда», — дейди Миллий полиция вакили Яраслов Тракало.
Изоҳ (0)