КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пхеньянда Ғарбнинг фастфуд ресторанлари тармоқларидан бирининг емакхонасини очмоқчи. Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармасининг Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашуви арафасида тайёрланган маърузасида айтилади, деб ёзади Meduza.
Шимолий Корея етакчиси АҚШ президентининг бургерларга иштиёқмандлигини билган ҳолда, яхши ният белгиси сифатида бундай қадамни қўймоқчи, дейилади ҳужжатда.
Айни вақтда, Ким Чен Ин, жамоатчиликка эълон қилган баёнотларига қарамай, КХДР ядро дастуридан воз кечмоқчи эмас, дейилади разведка маърузасида.
Изоҳ (0)