АҚШ ўз бозорига етказиб бериладиган бир қатор Хитой маҳсулотларига 25 фоизли бож жорий этилишини эълон қилди, деб ёзади «Коммерсантъ» Оқ уй матбуот хизматига таяниб.
«АҚШ Хитойдан импорт қилинадиган, саноат учун аҳамиятли бўлган, шу жумладан, ‘Хитойда тайёрланган 2025’ дастурига алоқадор бўлган технологиялардан иборат 50 миллиард долларлик маҳсулотларга 25 фоизли тариф белгилайди. Маҳсулотларнинг якуний рўйхати 15 июнгача эълон қилинади», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Вашингтон хитойлик жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан «муайян инвестициявий чекловлар»ни жорий қилиш ва экспорт назоратини кучайтириш ниятида. Чекловлар рўйхатлари ва назорат воситалари 30 июнгача эълон қилинади.
Изоҳ (0)