Тошкентнинг турар жой даҳаларида эски металл гаражлар ўрнида замонавий кўп қаватли автотураргоҳлар барпо этила бошлайди, деб ёзади Sputnik.
«Ҳозирда биз кўп қаватли тураргоҳлар қуриш учун бир нечта жойларни кўриб чиқяпмиз. Масалан, ‘Бибигон’ кафесининг орқа томонида айни вақтда темир гаражлар жойлашган жой бор, яна битта шундай жой — Қорасув-6 да. Ҳозирча аниқ манзилларни ва бундай автотураргоҳларнинг аниқ сонини айтиш қийин», — деди Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев.
Унинг сўзларига кўра, бундай қурилишни бошлаш учун кўплаб ҳужжатларни мувофиқлаштириш керак. Масалан, Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли тураргоҳларни барпо этиш учун бир қатор жойлар март ойидаёқ аниқлаб олинган.
«Ўйлайманки, йилнинг иккинчи ярми, масалан, июлдан бу қурилишлар кўриниб қолади. Бундай қурилиш муқаррар, чунки келажак айнан шундай тураргоҳлар ортида, бошқа йўл йўқ. Ахир бундай амалиёт дунё тажрибасига асосланган», — деган фикрда ҳоким.
Изоҳ (0)