Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, Robokids робототехника мактаби ҳамкорлигида ўтказилган Robo Challenge – 2018 танловида пойтахтдаги умумтаълим мактаблари ва Robokids Education, Wunderkind, Intellect, «Сеҳриё», «Эрудит» каби хусусий таълим марказлари ўқувчилари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Илк бор ташкил этилган танловдан кўзланган мақсад болаларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, инновациялар, спорт ва таълим робототехникасига бўлган қизиқишини янада ошириш, техник ижодкорлигини рағбатлантиришдан иборатдир.
Ушбу босқичда мактабларнинг ўзида сараланган ва якуний босқичга тавсия этилган 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган икки кишидан иборат 25 жамоа иштирок этди.
Унда ўғил-қизларнинг роботларни тўғри йиғиши, уни ранг, масофа ва маррани тўғри белгилай оладиган қилиб созлай олиши, компьютер орқали бошқариши ва роботлар баҳсида иштироки каби йўналишларда баҳолаб борилди.
Баҳолаш натижаларига кўра, ғолиблар аниқланиб, уларга эсдалик совғалари берилди.
Изоҳ (0)