28 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманида яшовчи муқаддам судланган фуқаро маст ҳолда ўз акасини уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, М.Н. исмли фуқаро муқаддам судланган акаси Ж.Н.нинг уйида у билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Натижада акасининг бошига қўллари билан уриб жароҳат етказган. Етказилган жароҳатлар оқибатида Ж.Н. касалхонага келтирилганида вафот этган.
М.Н. эса қўлга олинган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тегишли суриштирувлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)