26 май куни Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси Мосуд Маннон ҳамда Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев билан расмий учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Ўзаро муносабатлар ва иқтисодий алоқаларни яхшилаш, Бангладеш инвесторларини жалб қилиш, туризм соҳасини ривожланириш, икки мамлакат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш, ҳўл ва қуруқ мевалар экспорти каби масалалар юзасидан икки томон фикрлари ўртага ташланди.
Бундан ташқари, текстиль соҳасига доир масалалар юзасидан ҳам ўзаро фикрлар алмашилди. Шунингдек, вилоят ҳокими Бухорода Бангладеш лойиҳалари асосида пахтани қайта ишлаш заводларини қуриш ҳақидаги таклифларини ҳам билдириб ўтди. Учрашувда кўрилган барча масалалар ижобий ҳал қилиниб, ўзаро ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Изоҳ (0)