«Чорвоқ сув омбори» насос станциясидаги ўғрилик фош этилди, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 22 май куни «Қурилиш монтаж таъмирлаш» УК раҳбари З.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, 2017 йил декабрь ойидан 2018 йил апрель ойига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс «Чорвоқ сув омбори» ҳалқа йўлида қурилган насос станциясига кириб, у ердан 68 600 000 сўмлик еттита «Грандфар» сув насосини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чорбоғ қўрғонида яшовчи беш киши содир этгани аниқланиб, ушланган.
Изоҳ (0)