Бухорода диний экстремизм йўналишида жиноят содир этиб, 2017 йилнинг ноябрь ойидан буён қидирувда бўлган шахс қўлга олинди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Ўтказилган «Қидирув» тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2017 йилнинг ноябрь ойидан буён қидирувда бўлган, Отбозор МФЙ, Рухшобод аҳоли пунктида яшовчи, 1980 йилда туғилган Умид Саъдиев тезкор қидирув тадбирлари натижасида Туркиянинг Истанбул шаҳрида эканлиги аниқланиб, ундан ўз айбига иқрорлик аризаси олиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-моддаси 1-қисмида (диний экстремизм йўналишида) кўрсатилган жиноятни содир этиб, 2017 йилнинг ноябрь ойидан буён қидирувда юрган, 1987 йилда туғилган, Бухоро шаҳар Фатҳобод кўчаси 13-уй 8-хонадонда яшовчи Санъат Тўқсановга нисбатан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Санъат Тўқсанов Россиянинг Москва шаҳридан депорт қилдирилиб, Домодедово – Тошкент йўналиши бўйича қатновчи авиарейс орқали олиб келинди ва ДХХ Бухоро вилоят бошқармаси тергов бўлимига топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2016 йилнинг сентябрь ойидан буён қидирувда бўлган, Ғиждувон тумани, А.Ғиждувоний кўчаси рўйхатда турувчи, 1983 йилда туғилган Шерзод Қиличев Москва шаҳрида эканлиги аниқланиб, қўлга олинди ҳамда Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниб, 3-сонли ТҲга жойлаштирилди.
Изоҳ (0)