2018 йил 3 апрель куни Сирдарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ноқонуний телефон тармоғини ташкил қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи, 1989 йили туғилган, муқаддам судланмаган, вақтинчалик ишсиз Х.Б. ахборотлаштириш тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда интернет орқали IP телефон тармоғини ишга туширган. У аҳолига хориж билан телефон алоқаларини улаб бериш ва турли ахборотларни юбориш билан шуғулланган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25, 278/1-1 билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)