Бахтиёр Умаров Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда, ҳукуматдаги манбага асосланиб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Бахтиёр Умаров бунгача инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг аввалги раҳбари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Ўтган ҳафта бош вазирнинг ўринбосарларидан бири — Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Қаҳрамон Акмалов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган эди.
Изоҳ (0)