29 май куни Тошкентда робототехника бўйича биринчи Tashkent Robo Challenge шаҳар мусобақалари бўлиб ўтади, деб ёзади Spot.
Тадбирда Robokidz Education, Сеҳриё, Эрудит, Wunderkind, Intellect каби таълим марказлари ва хусусий мактаблар ўқувчилари ҳамда Evis ва Smart Kids 94 ўқув марказлари жамоалари қатнашади.
Иштирокчиларнинг жами сони —72 нафар. Ҳар битта жамоада икки кишидан бўлади. Иштирокчиларнинг ёши — 10—14 ёш.
«Мусобақаларнинг мақсади ёшларнинг инновациялар, спорт ва таълим робототехникасига қизиқишини ошириш ҳамда минтақада муҳандислик касбларини ривожлантириш», — дея маълум қилишди RoboKidz компаниясида.
Мусобақада иштирокчилар кегелларни рингдан ташқарига суриб чиқара оладиган автоном роботни тайёрлаши керак бўлади.
Кириш бепул. Тадбир Ёшлар иттифоқининг пойтахтдаги биносида 29 май куни 9:00 да бошланади.
Изоҳ (0)