28 май, душанба куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия федератив республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гунтер Оверфелдни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида олий ва бошқа даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Германия учрашувлари жадвали ҳамда кун тартиби юзасидан фикр алмашилди. Режалаштирилган икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
23 май куни ҳам Абдулазиз Комилов Германия элчиси Гунтер Оверфелдни қабул қилган эди.
Изоҳ (0)