Шри-Ланкадаги кучли ёғингарчиликлар ва бўрон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 нафаргача кўпайди, 128 мингдан зиёд аҳоли жабрланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шри-Ланка Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш маркази вакили Прадип Кодипиллининг сўзларига кўра, 55 мингдан зиёд киши ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган. Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво сабаб 4 мингдан зиёд уйга зиён етган.
Маълумот учун, ҳозирда Шри-Ланкада муссон ёмғирлари мавсуми давом этмоқда. Мамлакат метеорология хизматидан маълум қилишларича, айрим ҳудудларда ёғингарчилик миқдори 150 миллиметрдан ҳам ошиб кетиши мумкин.
Изоҳ (0)