Никарагуада 23 май куни ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишлари қайтадан бошланди. «Коммерсантъ»нинг ёзишича, бунга мамлакат диний раҳбарияти норозилик намойиши иштирокчилари билан тинчлик музокараларни номаълум муддатга тўхтатиши ҳақидаги баёноти сабаб бўлган.
Тартибсизликларга айланиб кетаётган норозиликнинг бош сабаби эса ижтимоий суғурта ва таъминот соҳасида амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотдир. Хабар беришларича, бир неча кун ичида 100 дан зиёд одам жароҳатланган, икки киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)