Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 22 май куни коллеж ўқувчилари М.Ю. ва К.М. Max Exam МЧЖ биноси олдида қаровсиз қолдирилган М.Қ. ва О.Х.га тегишли Yamaha русумли мотоциклларни ҳайдаб қочган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
М.Ю. мотоциклни Чўпонота кўчасида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмаган ва йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Тўқнашув оқибатида жароҳат олган М.Ю. воқеа жойида вафот этган. Унинг шериги К.М. эса қўлга олинган.
Изоҳ (0)