• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    19 йил умрини қамоқда ўтказган «Ҳизбут-таҳрир» аъзоси Тошкентга, уйига қайтди. Бироқ қасамидан воз кечмаслигини билдирди

    Минбарда комиссия аъзолари, ўртадаги стулда «Ҳизбут-таҳрир» диний экстремистик оқимига аралашиб, жиноят кодексининг 159-моддаси билан 18,5 йил панжара ортида умрини хазон қилган эркак. Бу ҳақда ЎзА мухбири Анора Содиқова ҳикоя қилмоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    У 44 ёшда. Бугун оиласи даврасига қайтган. Озодликдан маҳрум этилганда 4 ёш бўлган фарзанди бугун 21 ёшли йигит, уйланиш арафасида. Салкам 19 йил ичида унинг аёли икки ўғлини ёлғиз катта қилди.

    Стулда худди маҳбуслардек бошини эгиб ўтирган кишига қараб, ўйлайман: фарзандлари «Отам қани», деб онасини неча бор қийнади экан? Ҳовлилари нураб кетгандир, турмушнинг оғир кунларини ёлғиз боши билан қарши олган аёлиям заифлашиб, кексайиб қолгандир... Бугун оиланинг каттаси уйга қайтган-у, бироқ бегонадек. Комиссия уни суҳбатга тортади:

    — Қилган қилмишингиздан афсусдамисиз?

    — Йўқ, фикрларимни хато деб билмайман.

    — Шунча умрингизни зое ўтказдингиз. «Ҳизбут-таҳрир»дан қайтмадингизми?

    — Қайтмадим. Мен ўз ғояларимни тўғри деб биламан.

    — Қасам ичганмисиз?

    — Ҳа, дорисман (шогирд маъносида бўлса керак).

    Комиссия аъзолари орасида дин бўйича мутахассис унга юзланади:

    — Биринчи нозил бўлган сурани биласизми?

    — Йўқ, ўқимаганман...

    — Биринчи нозил бўлган буйруқни, каломни биласизми?

    — Ҳа, «Иқро».

    — «Иқро» «Ўқи» дегани, сиз шу биринчи нозил бўлган буйруққа амал қилдингизми?

    — Йўқ...

    — Ота-онангиз ҳам сизни диний қарашларингизни қўллаб-қувватлайдими?

    — Йўқ.

    — Демак, ота-онангиз сиздан норози, шу тўғрими?

    — Улар мени диний қарашларимни тушунишмайди.

    — Қандай диний китобни ўқигансиз?— ....

    — Бизнинг қайси уламоларимиз «Ҳизбут таҳрир» оқимида бўлган? Ал-Бухорий рисолаларида «Ҳизбут таҳрир» ҳақида биронта фикр учрамайди. Сизни ҳозирда эркинликда юриб, Аллоҳнинг 5 фарзини бажаришингизга нима, ким тўсқинлик қиляпти?

    — Ҳеч ким халақит қилаётгани йўқ.

    — Ўзингиз ўйланг, салкам 19 йил умрингизни қамоқда ўтказдингиз. Шу вақт ичида озодликда юриб кўпроқ яхшилик қилишингиз мумкин эди. Ота-онангиз тирик экан, уларнинг хизматларини қилиб савоб олишдек имкониятга эгасиз. Бугун «Ҳизбут-таҳрир» фикрлардан қайтмаган бўлсангиз, бизни гуноҳкор адашган бандалар, деб билсангиз ҳам биз сизга ёрдам қўлини чўзамиз. Келинг, шу ғояларингиздан воз кечинг. Масжидга келиб истасангиз, ислом дини мутахассисларимиздан илм олинг. Ҳақиқий исломни англанг.

    — Йўқ, қасамимдан воз кеча олмайман.

    Суҳбат давомида дин мутахассислари Нодирга (исми ўзгартирилган) адашиб, нотўғри ичилган қасамдан қайтиш ва унинг кафорати ҳақида тушунтирди. Бироқ, Нодирнинг ўзи шу хонада-ю, унинг хаёллари ҳамон ўша оқимнинг ғоялари билан банддек эди, назаримда.

    Комиссия аъзолари орасида бўлган Тошкент шаҳар отинойиси ҳам эркакнинг оиласи ва фарзандлари билан қизиқади. Саволларга бепарво жавоб қайтарган Нодирнинг эртаси кунига ҳам катта умид ва яхши режалар билан қарамаётганини сезиш мумкин эди.

    Комиссия аъзолари яна анча панд-насиҳат қилди. Уни ишга жойлашда, даволанишда давлат кўмаклашишга тайёрлигини айтди. Ҳаётда нимадан норозлиги сўралди. Қанчалар уринилмасин, бу инсон ўз фикридан, онгига аллақачонлар ўрнашиб бўлган ғоядан қайтмади.

    Минбарда ўтирган комиссия аъзолари ва четдаги адашган фуқаро ўртасида қалин, кўринмас девор борлиги сезилиб турарди, у суҳбат сўнгигача сақланиб қолди. Комиссия аъзолари орасида ўтирган, суҳбатни кузатган психологларнинг фикрича, улар йўлдан адашган, умрини энг навқирон қисмини панжара ортида ўтказган, атрофидагилардан, жамиятдан норози тоифадир. Шунинг учун, муаммога бошқача ёндошув кераклигини, адашган фуқарони алоҳида ажратиб эмас, у билан тенгма-тенг ўтириб, унга яқинлашиб, унинг кўнглига йўл топган маъқуллигини айтишди.

    Бу одамларнинг кўнгилига янада яқинроқ кириш, уларни жамиятга қайтаришда ҳаракатни тўхтатмаслик керак. Улар адашган бўлса-да, шу юртнинг фуқароси, орамиздаги одамлардан бири. Қачонлардир биз уларга бефарқлик қилиб, ножўя ташкилотларга аралашиб қолишига йўл қўйиб берганмиз.

    Хона чеккасида столда бошини эгиб ўтирган эркакнинг ғамгин юзлари, жамиятдан четда қолганини ҳис этиб турган кўзлари ёдимдан кетмайди. Унда ғамгинлик ва шу билан бирга қайсарликни ҳам сезиш мумкин эди. Унингча, у фақат тўғри йўлда-ю, бошқалар адашган. У шу қайсарлиги туфайли 19 йиллик умрини панжара ортида ўтказди. Жазо муддатини ўташ ҳудудида у ёруғ, эркинликдаги ҳаётдан аллақачон умид узганини айтади. Лекин жамоатчилик ундан воз кечмади, унга ёрдам қўлини чўзмоқда. Уни яна оиласи бағрига қайтишга имкон берди...

    Тошкентнинг «Шайх Зайниддин» жомеъ масжидида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов ва масжиднинг дин уламолари, отинойиларнинг 159-модда билан озодликдан маҳрум этилиб, жазони ўтаб келган фуқаролар билан бўлган учрашувдан. Мазкур суҳбат «Ҳокимнинг бир иш куни» лойиҳаси асосида тайёрланди.

    25.05.2018, 20:01   Изоҳ (0)   163353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 16 йил фарзанд кутган бир оила бирваракайига уч ўғиллик бўлди

    25.05.2018, 19:49

    Фарғонада ўгай ука опасини тунади

    25.05.2018, 19:11

    «Ёш ўт ўчирувчи—2018»нинг Тошкент шаҳар босқичида Чилонзор ва Юнусобод ўқувчилари биринчи бўлди

    25.05.2018, 18:49

    «Грин-кард» кимга энг кўп берилади? Ўзбекистон ва собиқ иттифоқ мамлакатлари (рейтинг)

    25.05.2018, 16:45

    Сурхондарё, Бухоро ва Самарқандда қуёш электр станциялари ишга туширилади

    25.05.2018, 16:18

    Россиялик Евгений Биргер «Ўзбекистон почтаси» директори этиб тайинланди

    25.05.2018, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.